Жаҳон | 13:30 / 28.08.2016
10530
1 дақиқада ўқилади
Филиппинда жангарилар қамоқхонага ҳужум қилиб, ўз бошлиқларини озод қилишди
Филиппиннинг Малави шаҳрида жангарилар гуруҳи қамоқхонага ҳужум уюштириб, ҳибсда сақланаётган 28 маҳбусни озод этишди. Бу ҳақда маҳаллий полиция маълумот берган.
Маълум қилинишича, Maute ташкилотининг 50 нафарга яқин жангаридан иборат гуруҳи қамоқхонага ҳужум қилиб, 1 ҳафта олдин қамоққа ташланган 8 нафар қўмондонни олиб кетишган. Вазиятдан фойдаланган яна 20 маҳбус қамоқхонадан қочиб кетган.
Ҳозирда ҳукумат ҳодиса бўйича текширув ишлари олиб бормоқда.
Биринчи навбатда қамоқхона қўриқчилари босқинчиларга қаршилик кўрсатмагани ўрганилади. Қайд этилишича, жангариларнинг етакчилари келтирилгач, муассасани қўриқлаш хизмати кучайтирилганди.