Жаҳон | 14:38 / 28.08.2016
7009
1 дақиқада ўқилади
Гризманн ўз жамоасининг мавсум бошидаги ўйинларини танқид қилди
«Атлетико»нинг франциялик ҳужумчиси Антуан Гризманн Испания чемпионатининг 2-турида «Леганес»га қарши кечган ва 0:0 ҳисобидаги дуранг қайд этилган ўйиндан кейинги фикрларини билдириб ўтди. Чемпионатнинг 1-турида мадридликлар жамоаси лиганинг бошқа бир дебютанти «Алавес»ни мағлуб эта олмаганди (1:1).
«Агар «Атлетико» шундай ўйнашда давом этса, лигада жон сақлаб қолиш учун курашади. Жамоа мухлисларни хафа қилмоқда. Биз уйғонишимиз керак.
Евро-2016 турниридан кейин тикланганманми? Менда ҳаммаси жойида, фақат тезлигимни янала оширишим керак. Ўз даражамга қайтиш устида ишлаяпман», деган Гризманн.
Манба: Tribuna.uz
Мавзуга оид
15:59 / 09.09.2020
Жаҳон рекорди сари ошиқаётган Роналду, Зиданга етиб олган Гризманн ва ЖЧ-2018 финалининг такрори. Миллатлар лигасининг энг муҳим 7 воқеаси
19:17 / 14.04.2017
Роналду Дибала ва Гризманни ортда қолдирди
22:46 / 08.03.2017
Гризманн садоқати учун антиқа усулда жазога тортилди
17:37 / 22.02.2017