ИШИД раҳбарлари Трампнинг фойдасига ибодат қилаётгани маълум бўлди
ИШИД террорчилик ташкилотининг раҳбарлари АҚШ президенти лавозимига номзод бўлмиш Дональд Трамп фойдасига ибодат қилишмоқда. Бу ҳақида The Daily Mail Foreign Affairs журналига таянган ҳолда хабар берган.
Журналистлар жангариларнинг Telegram чатидаги музокараларини таҳлил қилгач, мазкур маълумотларга эга бўлишди. Улар Трампнинг ҳокимият тепасига келиши ИШИД учун манфаатли бўлишини асослайдиган уч сабабни келтиришган. Биринчиси — номзоднинг тажовузкор (жумладан, «Сурияни дўзахдек портлатиш») нутқи уларнинг Ғарбий дунё ислом билан уруш олиб бормоқда, деган нуқтаи назари билан мос келади.
Иккинчиси — республикачининг барча мусулмонларни мажбурий рўйхатдан ўтказиш ва масжидларни қатъий назорат қилиш таклифи ташвиқотчиларга исломнинг мўтадил издошларини жангарилар сафига қўшилишига ёрдам беради.
Ниҳоят, уларнинг фикрича, Трамп каби сиёсатчилар бемаъни бўлиб, ҳиссиётга осонгина бўйсунади, шу сабабли магнатнинг раҳбарлиги АҚШни заифлаштиради.
Мавзуга оид
12:00 / 21.10.2024
ГФРда ИШИД тарафдори Исроил элчихонасига ҳужум уюштиришни режалаштирган
11:42 / 21.10.2024
Трамп Пенсилванияда McDonald’s ходими бўлиб ишлади
15:11 / 05.10.2024
“Ўзбекистон ДХХ Россияга ИШИД аъзоларини тутишга ёрдам берган” — Бортников
20:19 / 28.09.2024