Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвадаги ёнғинда ҳалок бўлганларнинг таналари бугун Қирғизистонга етказилади
27 август куни Москвадаги йирик ёнғин оқибатида ҳалок бўлган 14 нафар қирғизистонликнинг танаси душанба кунининг иккинчи ярмида махсус рейс орқали ватанга олиб келинади. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукуматига асосланиб, РИА Новости хабар берган.
27 август, шанба куни эрталаб Москванинг Алтуфьевск шоссесида жойлашган «Печатний экспресс» МЧЖ босмахонасига қарашли омборда рўй берган ёнғин оқибатида 17 киши ҳалок бўлди. Қурбонларнинг 14 нафари Қирғизистон фуқаролари эди. Уларнинг асосий қисми 18-25 ёшларда бўлган. Айни вақтда яна 3 нафар қирғизистонлик Москвадаги шифохонада оғир аҳволда қолмоқда.
Аввалига самолёт Қирғизистон жанубига, кейин мамлакат пойтахти Бишкек шаҳрига учади.
Мавзуга оид
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
22:05 / 27.06.2026
Фарғонада газ тўлдириш вақтида автобус томидаги газ баллони ёрилиб кетди
12:29 / 25.06.2026
Тошкентда ёнғинга қарши алоҳида режим: нималар қилинади?
12:23 / 22.06.2026