Жаҳон | 15:54 / 29.08.2016
5004
1 дақиқада ўқилади

Остона ноябрь ойида йирик халқаро саммитга мезбонлик қилади

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг маълум қилишича, шу йилнинг ноябрь ойида Остонада Тинчлик саммити бўлиб ўтади. 

"Ноябрь ойида, менинг ташаббусим билан Қозоғистон пойтахтида Тинчлик саммити бўлиб ўтади. Унда давлат ва ҳукумат раҳбарлари, арбоблари иштирок этади", — деган Назарбоев, "Ядро қуролисиз дунёни барпо этиш" халқаро анжуманида қилган чиқишида. 

Унинг қайд этишича, бўлажак саммитда Ядро қуролсизланиши бўйича халқаро мукофотни таъсис этиш ва уни бу йилги илк лауреатларига топшириш масаласи муҳокама этилади. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид