Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда 9 киши тўфон туфайли ҳалок бўлди
Японияга ёпирилган «Лайонрок» тўфони 9 кишини ҳаётдан олиб кетди. Иватэ префектурасидаги Иваидзуми шаҳрида жойлашган қариялар уйида дарёларнинг тошқинини келтириб чиқарган тўфон оқибатида 9 нафар пенсионернинг жасади аниқланди. Бу ҳақда NHK хабар берган.
Аниқлик киритилишича, қурбонларнинг жасадлари мамлакат шимоли-шарқидаги Хонсю оролидаги қариялар уйидан топилган. Қариялар уйида яшовчиларнинг ўлими сабаби аниқланмаган. Воқеа жойида ҳуқуқ-тартибот ходимлари иш олиб бормоқда.
«Лайонрок» тўфони туфайли шу вақтгача 100дан ортиқ рейс бекор қилинган. Шунингдек, мактаблар фаолияти вақтинчаликка тўхтатилиб, аҳоли эвакуация қилинган.
Бундан олдинроқ, мамлакат бош вазири Синдзо Абэ Хонсю оролига тўфон яқинлашаётгани сабабли Кениядаги ташрифини қисқартиргани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
21:35 / 09.11.2025
Филиппинда яқинлашиб келаётган тайфун сабабли қарийб бир млн киши эвакуация қилинди
13:40 / 05.11.2025
Филиппинда «Калмаэги» тайфуни оқибатида ҳалокат бўлганлар сони ўсмоқда
00:31 / 16.09.2024
Шанхай аэропортларида «Бебинка» тайфуни туфайли барча рейслар бекор қилинмоқда
20:26 / 27.08.2024