Эгилган 21-дюймлик дисплейга ва механик клавиатурага эга бўлган ноутбук тақдим этилди
IFA 2016 кўргазмаси очилиши олдидан эгилган 21-дюймлик дисплейга эга Acer Predator 21 X ноутбуки тақдим этилди. Қурилманинг ўлчамлари жуда ҳам кичик эмас -568х314.5х83.25 мм ва оғирлиги эса 8 килограмм. Бундай ўлчамлар билан қурилмани лептоп эмас, балки кичик ўйин компьютери деб ҳисобласа бўлади.
Acer Predator 21 X ичида замонавий еттинчи авлод Intel Core процессори, 64 ГБгача бўлган оператив хотира, SLI тизимида ишловчи бир жуфт NVIDIA GeForce GTX 1080 видеокарталари, беш дона вентилятордан ташкил топган совутиш тизими, Dolby Audio технологиясига эга бўлган SoundPound 4.2+ динамиклари, 2560х1080 нуқтага ва NVIDIA G-Sync технологиясига эга 21-дюмлик дисплей жойлаштирилган.
Cherry MX ўзгартирувчиларига эга бўлган механик клавиатураси унинг эътиборга лойиқ ҳусусиятлардан бири ҳисобланади. Шунингдек, клавиатурасига RGB-ёритгичи ва сенсор юзаси жойлаштирилган.
Қурилмага ўйин давомида яхши нишонга олиш учун мўлжалланган Tobii нигоҳни кузатиш тизими ўрнатилган.
Ноутбикнинг нархи ва электр тармоғига уланмаган ҳолда қанча ишлай олиши маълум қилинмаган. Acer Predator 21 X кейинги йилнинг биринчи чорагида сотувга чиқарилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
14:28 / 16.11.2024
Буюк Британияда фирибгарларни алдовчи “нейрон буви” ишга туширилди
16:54 / 13.11.2024
Apple iPhone нархидаги китобини чиқарди
16:03 / 11.11.2024
Хитойдаги дарёда дунёдаги биринчи қутқарувчи робот патруллик қилишни бошлади
10:58 / 07.11.2024