Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Mercedes 2019 йилда янги йўлтанламасини намойиш қилади
Mercedes-Benz компанияси 2019 йилда янги GLB йўлтанламасини ишлаб чиқармоқчи. Бу ҳақда Auto Bild немис нашри хабар бермоқда.
Йўлтанламас 5 ва 7 ўриндиқли версияларда таклиф қилинади. Ташқи дизайн бўйича модель Gelandewagen’га ўхшаш бўлади, шу билан бирга унда олди ғилдираклар устида бурчаксимон қанотлар ва юк учун етарлича жойни таъминлайдиган баланд том бўлади.
Иккита сенсор панели ўрнатиладиган рул чамбари қўшимча функциялар билан жиҳозланади, олд марказий консолда асосий бошқарув учун катта экран жойлаштирилади.
Mercedes-Benz GLB модели MFA платформасида қурилади, бироқ технологиялар борасида юқорироқ синфдаги моделлар билан рақобатлаша олади. Мисол учун, автомобилда муайян вазиятда машинани ҳайдовчисиз бошқаришга имкон берадиган қўшимча тизимлар ўрнатиш режалаштирилмоқда.
Модель 1,6 ва 2 литрли, турли қувватлардаги бензин ва дизель двигателларига эга бўлади.
Мавзуга оид
09:16 / 31.10.2025
Тошкентда «Mercedes-Benz» тез ёрдам автомобили билан тўқнашди
13:52 / 15.06.2024
Учтепа туманида Mercedes-Benz микроавтобусида ёнғин келиб чиқди
14:58 / 26.05.2024
Mitsubishi Fuso’дан BharatBenz’гача – Mercedes-Benz юк автомобиллари ишлаб чиқарувчи нечта компанияга эгалик қилади?
18:27 / 10.02.2024