Путин: G20 ташқи сиёсатга аралашмагани маъқул
Россия президенти Владимир Путин G20 мамлакатлари ташқи сиёсатга аралашмагани маъқул эканлигини маълум қилди. Бу ҳақида у Bloomberg нашрига интервью берди.
Путиннинг сўзларига кўра, Суриядаги вазиятни муҳокама қилиш учун бошқа майдонлар ҳам бор, масалан БМТ.
"Ўйлайманки, G20 бунга аралашмагани яхши, бунинг учун бошқа майдонлар ҳам бор. G20 энг аввало дунё иқтисодиёти масалаларини муҳокама қилиш учун тўпланади", - дея маълум қилди Путин.
Унинг сўзларига кўра, сиёсат иқтисодий жараёнларга таъсир қилади, лекин дунё сиёсатига оид масалаларни G20'га "юкланса", у ҳолда "йигирма"нинг кун тартибини қайта тузиш мумкин ва "молиявий, иқтисодиётдаги тузилмавий ўзгаришлар, солиқ билан боғлиқ масалаларнинг ўрнига Суриядаги муаммолар ёки қандайдир бошқа дунёвий масалалари ҳақида тўхтовсиз баҳслашиб ўтираверамиз".