Жамият | 11:11 / 02.09.2016
10662
1 дақиқада ўқилади

Жеки Чан кинематографиядаги буюк хизматлари учун "Оскар" билан тақдирланадиган бўлди

АҚШ кинематография санъати ва фанлари академияси кинематографиядаги буюк хизматлари учун "Оскар" мукофоти билан тақдирланадиган совриндорлар номини маълум қилди. Бу ҳақда Variety нашри хабар бермоқда

Таъкидланишича, бу нуфузли мукофотнинг соҳиби машҳур актёр Жеки Чан бўлади. Чандан ташқари, кинорежиссёр Фредерик Уайзман, монтажчи Энн Коутс ва актёрларни танлаш бўйича рёжиссер Линн Сталмастер ҳам бу совринга лойиқ деб топилдилар.

Совринларни топшириш 8-маросими Лос-Анжелесда 12 ноябрда бўлиб ўтади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид