Ўзбекистон | 16:40 / 03.09.2016
11320
2 дақиқада ўқилади

Молдова ва Украина ҳукуматлари Ўзбекистон президенти вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди 

Молдова ва Украина ҳукуматлари Ўзбекистон президенти вафоти муносабати билан унинг оиласи ва бутун ўзбек халқига ҳамдардлик билдирди. 

Молдова президенти Николай Тимофти, парламенти спикери Андриан Канду ва бош вазири Павел Филип "Молдова ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона муносабатлар ва ҳамкорликка катта ҳисса қўшган" Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия билдирдилар. "Каримов оғир дамларда Ўзбекистоннинг етакчиси, озодлик ва мамлакатнинг мустақиллиги учун кураш рамзи ҳамда мамлакат тараққиётининг бош омилкори бўлди. Ислом Каримов авлодлар хотирасида замонавий Ўзбекистоннинг энг аҳамиятли шахси сифатида ёдда қолади. Каримовнинг оиласи ва бутун ўзбек халқига самимий ҳамдардлигимиз ва чуқур қайғумизни билдириб қоламиз", деб айтилган таъзия матнида. 

Шунингдек, Украина президенти Пётр Порошенко ҳам ўз таъзиясини билдирди. "Украина президенти дўстона ўзбек халқига Ислом Каримов вафоти муносабати билан чуқур таъзия билдиради", деб айтилди Порошенко маъмуриятида. 

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 3 сентябрда Самарқандда дафн этилади.

Мавзуга оид