Ўзбекистон | 01:17 / 03.09.2016
70274
2 дақиқада ўқилади

Назарбоев: Дўстимни йўқотиб мотамдаман

Архив сурат

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Ниғматулла Йўлдошевга мамлакат президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдириб, телеграмма йўллаган.

Телеграммада Назарбоев бу хабардан чуқур қайғуда эканини билдирган. 

"Қозоғистонликлар ўзбекистонлик биродарлари билан бу бевақт дардни баҳам кўради. Мен қарийб 30 йил ёнма-ён ишлаганим дўстимни йўқотганимдан қаттиқ қайғудаман", — дейилган телеграммада.

Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон иқтисодий салоҳиятини ривожлантиришга, унинг жаҳон миқёсидаги нуфузини оширишга, жамият фаровонлигини оширишга ёрдам берган кенг миқёсли ўзгаришларнинг амалга оширилиши Ислом Каримов номи билан боғлиқлигини алоҳида қайд қилиб ўтди.

"У бутун умрини ўз халқига хизмат қилишга бағишлади ва ҳамиша Қозоғистоннинг содиқ дўсти бўлиб қолди. У халқларимиз ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшди. Унинг ёрқин хотираси барчамизнинг қалбимизда абадий қолажак", — дейилган телеграммада.

Қозоғистон раҳбари Ислом Каримовнинг оиласи ва яқинларига, шунингдек Ўзбекистон халқи ва ҳукуматига чуқур ҳамдардлик изҳор этган.
 

Мавзуга оид