Жаҳон | 22:47 / 04.09.2016
29675
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Тожикистон махсус кучларининг собиқ бошлиғи ИШИД ҳарбий қўмондонлигига бошлиқ бўлди

Тожикистон махсус кучларининг собиқ бошлиғи Гулмурод Халимов ИШИД ҳарбий қўмондонлигига бошлиқ бўлди, деб хабар бермоқда Alsumaria телеканали. 

Таъкидланишича, у бу лавозимда Абу Умар аш-Шишаний сифатида маълум бўлган, собиқ грузиялик ҳарбий Тархан Батирашвили ўрнини эгаллади. Маълум қилинишича, аш-Шишаний март ойида авиазарба билан йўқ қилинган.  

Манбанинг айтшича, Халимовнинг бошлиқ этиб тайинланиши унга ҳам зарба берилиши мумкинлиги хавотири сабабли расман эълон қилинмаган.

Ўтган йил май ойида Тожикистонда йўқолиб қолган Халимов Сурияда ИШИД сафида эканлиги маълум бўлган. Жорий йил августда АҚШ уни тутиш учун мукофот пули ваъда қилган. 

 

Мавзуга оид