Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дрон ёрдамида олинган янги туғилган оқ кит боласининг суратлари чоп этилди
Австралиялик олимлар дрон ёрдамида оқ кит боласининг ноёб суратларини олишга муваффақ бўлишди. Бу кичик жанубий силлиқ кит (Eubalaena australis) бўлиб, улар инсонга дўстона муносабатда бўлишлари билан ажралиб туришади. Шу боис улар кит овчиларининг ўлжаларига айланишган. Business Insider нашрининг маълум қилишича, ушбу ноёб жониворларнинг суратлари Австралия яқинида тасвирга олинган.
Кузатувларга кўра, китчанинг узунлиги атиги 6 метрдан иборат бўлган. Бу унинг эндигина дунёга келганидан далолат беради. Кузатув давомида унинг етти кунда 7 метргача, яъни бир кунда 14 сантиметрга ўсганига гувоҳ бўлинган.
Оқ китлар жуда камдан-кам туғилади. Олимлар Австралияда тахминан 3 минг ана шундай турдаги китлар борлиги ҳақида маълум қилишган. Жанубий китлар 15 метргача ўсиши ва 60 тоннагача оғирликка эга бўлиши мумкин.

Мавзуга оид
22:52 / 29.03.2026
Ёнилғи нархи ошгани сабабли Австралиянинг икки штатида жамоат транспорти бепул бўлади
12:00 / 24.03.2026
ЕИ ва Австралия божларнинг 99 фоиздан ортиғини бекор қилади
15:09 / 15.03.2026
Австралиядан бошпана сўраган эронлик футболчилардан 3 нафари ватанга қайтишга қарор қилди
14:29 / 11.03.2026