Жаҳон | 14:05 / 05.09.2016
4567
1 дақиқада ўқилади

G20 мамлакатлари Brexit оқибатларига қарши курашиш имкониятига эга

G20 мамлакатлари раҳбарларининг тан олишича, Буюк Британиянинг ЕИ таркибидан чиқиши билан боғлиқ Brexit жараёни жаҳон иқтисодиётига ноаниқликни қўшимча қилади, бироқ, улар Британиянинг мазкур қароридан келиб чиқадиган оқибатларга қарши курашиш борасида етарлича маблағга эгаликларини таъкидлашмоқда. Бу ҳақда, G20 саммити якунларига бағишланган коммюникеда сўз юритилган, дея хабар қилмоқда РИА Новости агентлиги.

"Буюк Британиянинг ЕИ таркибидан чиқиш бўйича референдум натижаси жаҳон иқтисодиётига ноаниқлик муҳитини қўшади. Бироқ, G20 мамлакатлари Brexit’нинг иқтисодий ва молиявий оқибатларига фаолроқ қарши туриш учун тайёр", — дейилади ҳужжатда. 

Шу билан бирга, "йигирмалик мамлакатлари"нинг ишонч билдиришича, "келажакда Буюк Британия ЕИнинг яқин ҳамкори бўлиб қолади".

Мавзуга оид