Жаҳон | 11:50 / 05.09.2016
10826
2 дақиқада ўқилади

Ханчжоуда Путин ва Обама учрашуви бошланди

Хитойда бўлиб ўтаётган "катта йигирмалик" саммити доирасида Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ раҳбари Барак Обаманинг ўзаро учрашуви бошланди, деб хабар қилмоқда жаҳон ОАВ.

Учрашув Ханчжоудаги Халқаро кўргазмалар марказида бўлиб ўтмоқда. Путин ва Обама қўл бериб кўришгач, музокараларни бошлашган. 

Давлат раҳбарлари учрашувида Россия томонидан президент ёрдамчиси Юрий Ушаков, матбуот котиби Дмитрий Песков ва ташқи ишлар вазири Сергей Лавров қатнашмоқда. АҚШ делегацияси таркибида Жон Керри иштирок этаяпти. 

Аввалроқ, Дмитрий Песков маълум қилганидек, Путин ва Обама музокараларида асосан Суриядаги вазият муҳокама этилади. 

РИА Новостининг Россия делегациясидаги манбасига кўра, учрашув ўтказишни Обама таклиф этган. 

Куни кеча, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва АҚШ давлат котиби Жон Керри Сурия муаммосини муҳокама этишган эди. Блумберг агентлигига кўра, томонлар келишувга эриша олмаганлар. 
 

Мавзуга оид