Спорт | 22:28 / 05.09.2016
9675
1 дақиқада ўқилади

Лионель Месси жароҳати сабаб бир неча ой майдонга туша олмаслиги мумкин

“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси узоқ муддат давомида майдонга қайта олмаслиги мумкин. Футболчи клуб қароргоҳига келиб, тиббий кўрикдан ўтмоқда.

Месси ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган Уругвай терма жамоасига қарши ўйинда у ягона гол муаллифи бўлди, бироқ жароҳатини янгилаб олган эди.

Marca хабарига кўра, шифокорларнинг тахмини ҳақиқат бўлиб чиқса, Месси жарроҳлик столига ётади ва бир неча ой давомида майдонга тушмаслиги мумкин.

Манба: Tribuna.uz

Мавзуга оид