Жаҳон | 13:37 / 07.09.2016
7371
1 дақиқада ўқилади

FT: Bayer Monsanto компаниясига таклиф этаётган баҳони яна кўтарди

Германиянинг кимё ва фармацевтика компанияси Bayer AG Американинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Monsanto фирмасини харид қилиш учун таклиф этаётган маблағини 65 млрд долларгача оширди, деб ёзмоқда Financial Times.

Хабар қилинишича, Bayer Monsanto компанияси билан «амалий» музокараларни давом эттирмоқда ва битимга эришилгудек бўлса, ҳар бир акция қийматини аввал таклиф қилинган 125 доллардан 127,5 долларга ошириши мумкинлигини айтмоқда. 

FT газетасининг ёзишича, мазкур жараён ижобий якун топса, компанияларни дунёдаги энг йирик ўсимлик уруғлари ва пестицидлар ишлаб чиқарувчи компанияга айлантиради. 

Bayer раҳбариятига яқин манбанинг сўзларига кўра, битим яқин бир неча ҳафта мобайнида амалга ошиши мумкин. Ҳозирда, компаниялар бир неча масалани муҳокама этишмоқда. 

Аввалроқ, Monsanto Германиянинг Bayer AG концернининг уни харид қилиш бўйича 62 млрд долларлик таклифини рад этган эди.

Мавзуга оид