21:43 / 07.09.2016
14470

Италия президенти: Ислом Каримов раҳбарлиги даврида Ўзбекистон жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинди

Италия республикаси президенти Сержо Маттарелла Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримовнинг вафот этиши муносабати билан таъзиянома жўнатди.

"Ўзбекистонни 1991 йилдан буён бошқариб келган Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг бевақт вафот этгани ҳақидаги хабардан чуқур қайғуга тушдим. 25 йил давомида у олиб борган сиёсат эвазига мамлакат жаҳон саҳнасига чиқди. Бу қайғули дамларда ўз номимдан ва итальян халқи номидан марҳум президентнинг яқинларига, шунингдек ўзбек халқига ҳамдардлик билдираман", дейилади унинг таъзияномасида.

Top