Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Собиқ ТАЙИ факультетлари сони 4тадан 2тага камайтирилди
Давлатимиз раҳбарининг 26 августдаги қарорига мувофиқ Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланиш институтида иккита факультет фаолият олиб борадиган бўлди. Кадрлар тайёрлаш бўйича асосий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари ҳужжатнинг 2-иловасига (илова рус тилида) кўра тасдиқланди.
Қайта ташкил этилган Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланиш институтида “Автомобиль йўллари ва иншоотларини лойиҳалаштириш ҳамда қуриш”, шу билан бирга “Автомобиль транспорти ва транспорт тизими эксплуатацияси” факультетлари фаолият юритади.
Уларда эса, ўз навбатида бештадан кафедра хизмат кўрсатади.
“Автомобиль йўллари ва иншоотларини лойиҳалаштириш ҳамда қуриш” факультети - “Автомобиль йўллари ва аэродромларни лойиҳалаштириш”, “Автомобиль йўллари ва аэродромлар қурилиши ҳамда эксплуатацияси”, “Кўприклар, туннеллар, ерости йўллари”, “Муҳандислик геологияси ва йўл-қурилиш материаллари” ҳамда “Муҳандислик педагогикаси” кафедраларига тақсимланади.
“Автомобиль транспорти ва транспорт тизими эксплуатацияси” факультети эса - “Йўл-қурилиш машиналари ҳамда ускуналарини эксплуатация қилиш ва таъмирлаш”, “Транспорт логистикаси”, “Автомобиль транспорти эксплуатацияси”, “Транспорт бошқарув ахборот тизимлари”, “Йўл-транспорт тизими иқтисодиёти” кафедраларини ўз ичига олади.
Мавзуга оид
13:22 / 10.03.2026
Миллий биофармацевтика илмий-тадқиқот институти ташкил этилади
18:49 / 24.01.2026
Маҳаллани ривожлантириш миллий институти ташкил этилади
10:23 / 24.10.2025
Медиация институтини такомиллаштириш бошланяпти
14:25 / 22.10.2025