Спорт | 08:36 / 07.09.2016
3962
1 дақиқада ўқилади
Вильяр УЕФА президентлиги учун сайловдан ўз номзодини қайтариб олди
УЕФА вице-президенти ва Испания футбол федерацияси раҳбари Анхель Мария Вильяр УЕФА президентлиги учун сайловдан ўз номзодини қайтариб олди.
У ташкилот раҳбарлиги учун ўз номзодини қўйган 3 номзоддан бири бўлганди.
Халқаро футбол федерациялари уюшмаси (ФИФА) кузатув кенгаши 2 сентябрь куни Вильяр, нидерландиялик Михаэл ван Праг ҳамда словениялик Александр Чеферин номзодларини номзодликка тасдиқлаганди.
УЕФА президенти сайлови 14 сентябрь куни Афина шаҳрида бўлиб ўтади. Ўша куни 2007 йилдан буён ташкилотга раҳбарлик қилиб келган Мишель Платинининг лавозимидан кетгани ҳақида ҳам расман маълум қилинади.
Манба: Tribuna.uz
Мавзуга оид
14:42 / 22.12.2023
«Қонуний кузир». Суперлига машмашаларининг навбатдаги босқичи ҳақида
23:25 / 21.12.2023
Суд ФИФА ва УЕФАнинг Суперлигани ўтказишга қўйган тақиқини бекор қилди
10:58 / 09.10.2023
УЕФА Исроилда ўтказилиши режалаштирилган ўйинларни номаълум муддатга кўчирди
08:56 / 28.09.2023