Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда ёш бола юк машинасини олиб қочиб, 200 км йўл босиб ўтди
Германияда 12 ёшли бола отасининг юк машинасини олиб қочиб, йўлдан дўстини олиб, уйидан 200 км узоқликда яшовчи бобо ва бувисиникига йўл олди, деб хабар бермоқда Vice нашри.
8 сентябрда Саксониядаги Хемниц шаҳри яқинида икки ўғил бола ота-онаси полицияга ўз фарзандларининг йўқолиб қолганини маълум қилишган. Полиция ҳисоботига кўра, "маҳаллий полиция ҳамда бавариялик полициячилар томонидан зудлик билан тегишли чоралар кўрилган".
Аниқланишича, икки дўст қўшни Бавария шимолидаги Бамберг шаҳрига бобо ва бувилариникига йўл олишган. Улар 209 км йўл босиб, манзилгача ҳеч қандай кўнгилсизликларсиз етиб келишган. Болалар ота-оналари билан гаплашгач, уларга боболариникида тунни ўтказишга рухсат берилган.
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, бу ўйланмасдан қилинган иш бўлмаган, чунки машинани олиб қочган бола ўзининг бу режасидан ота-онасини хабардор қилган, бироқ кўринишича, ота-она фарзандининг гапларига ишонмаган.
Мавзуга оид
10:35 / 22.06.2026
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
10:15 / 22.06.2026
Германияда ишлашни истовчилар учун янги дастурлар ишга туширилди
12:04 / 18.06.2026
Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив таълим масалаларини муҳокама қилди
21:45 / 17.06.2026