Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив таълим масалаларини муҳокама қилди
Германия федерал президенти Франк-Валтер Штайнмайернинг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси биринчи хоними Зироат Мирзиёева ва Германия биринчи хоними Элке Бюденбендер ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Суҳбат чоғида инклюзив таълимни ривожлантириш, ёшлар учун тенг имкониятлар яратиш ҳамда ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Самимий мулоқотдан сўнг давлат раҳбарларининг рафиқалари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Халқаро инклюзив ҳаб фаолияти билан танишди.

Ташриф давомида меҳмонларга ҳабнинг инклюзив касбий таълимни ривожлантириш, замонавий таълим технологияларини жорий этиш, шунингдек, ёшларни, жумладан ногиронлиги бўлган шахсларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб ва кўникмаларга ўқитишга қаратилган фаолияти ҳақида маълумот берилди.

Биринчи хонимлар ўқув устахоналари ва амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишиб, таълим олаётган ўқувчилар билан мулоқот қилди. Учрашув чоғида ёшларнинг касбий салоҳиятини ошириш ва уларни жамият ҳаётига фаол жалб этишга қаратилган ташаббусларга алоҳида эътибор қаратилди.

Элке Бюденбендер Ўзбекистонда инклюзив жамиятни шакллантириш, касбий таълимни ривожлантириш ва ёшлар учун имкониятларни кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишларга юқори баҳо берди.






Мавзуга оид
21:45 / 17.06.2026
Audi янги авлод А6 Allroad’ни тақдим этди
20:04 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва Германия президентлари бир қатор иқтисодий лойиҳаларни ишга туширди
10:05 / 17.06.2026
Ўзбекистон Боннда иқлим мажбуриятларини бажариш бўйича ютуқларини тақдим этди
17:38 / 16.06.2026