Жаҳон | 02:59 / 10.09.2016
7651
1 дақиқада ўқилади

Полковник Захарченкога айблов эълон қилинди

Тергов томони Россия ИИВ Коррупцияга қарши кураш бош бошқармаси «Т» бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Дмитрий Захарченкони ЖКнинг 3та моддаси бўйича айбламоқда, деб хабар қилган ТАСС агентлиги.

Терговчи бу ҳақда Преснен тумани суди мажлисида маълум қилган. 

«Захарченко учта модда бўйича айбланмоқда: «Ўта йирик миқдорда пора олиш», «Хизмат лавозимини суиистеъмол қилиш» ва «Терговчининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш», — деган терговчи. 

Бундан ташқари, унинг қўшимча қилишича, Захарченконинг хонадони тинтув қилинганида 120 млн доллар ва 2 млн евро миқдорида хорижий валюта топилган.