Жаҳон | 00:26 / 10.09.2016
5960
1 дақиқада ўқилади
Самолёт қаҳва қайнатгич сабабли фавқулодда қўнишга мажбур бўлди
АҚШнинг Бостон шаҳрида йўловчи самолёти қаҳва қайнатгич сабабли фавқулодда қўнишга мажбур бўлди.
Вашингтондан Мюнхенга учаётган самолёт ҳавога кўтарилгандан бироз ўтиб Бостон аэропортига фавқулодда қўнишига тўғри келган. Самолёт сардори салонда изоляциянинг ёнаётгани ҳиди пайдо бўлгани ҳақидаги ахборотдан кейин 223 йўловчининг ҳаётини хатар остига қўймасликка ва парвозни тўхтатишга қарор қилган.
Самолёт қўнгандан кейин бадбўй ҳидга қаҳва қайнатгичнинг тагига олгани сабаб бўлгани аниқланган. Самолёт 3 соатдан кейин яна парвозини давом эттирган.
Маълум қилинишича, ушбу воқеа Lufthansa немис авиакомпанияси самолёти билан содир бўлган.
Мавзуга оид
22:13 / 19.12.2023
Самолёт парвози пайтида қандай касалликлар кучайиши мумкинлиги айтилди
11:34 / 04.06.2023
«Самолётга чақмоқ текканда онам ҳаммаси тамом деганди» — авиаҳалокатдан сўнг 3 минг метрдан қулаган қиз қандай тирик қолганди?
13:37 / 06.05.2023
Самолёт бошқарган илк аёл учувчилар – нега ҳозир самолёт бошқарадиган аёллар кам?
20:40 / 27.06.2022