Футзал: Ўзбекистон ЖЧдаги дебют ўйинида мағлуб бўлди
Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Колумбияда старт олган Жаҳон чемпионати доирасида ўзининг илк учрашувини ўтказди. Бу Ўзбекистон футзали тарихида Жаҳон чемпионатиларидаги дебют ўйин бўлди.
«А» гуруҳи доирасидаги биринчи тур учрашувида Ўзбекистон Панамага қарши майдонга чиқиб, 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
Кастреллон, Де Леон ҳамда Мена киритган голларга Ўзбекистон терма жамоаси Жавлон Аноровнинг бир голи билан жавоб бера олди.
Ўзбекистон терма жамоасининг навбатдаги ўйини 14 сентябрь куни, Тошкент вақти билан тонгги 6:00 да бошланади. Унда ўзбекистонликлар жамоаси мусобақа мезбони — Колумбияга қарши баҳс олиб боради.
ЖЧ-2016
1-тур, 11.09.2016
Кали, «Колизео эль Пуэбло»
Ўзбекистон — Панама 1:3
Голлар: Ж.Аноров (39) — Кастреллон (16), М.Де Леон (30), Ф.Мена (36)
Ўзбекистон: 1.Рустам Умаров, 7.Дилшод Раҳматов, 8.Фарҳод Абдумавлонов, 11.Артур Юнусов (С), 14.Константин Свиридов
Захира: 12.Акмал Ҳазратқулов, 2.Дилшод Ирсалиев, 3.Нодир Элибоев, 4.Хуршид Тожибоев, 5.Даврон Чориев, 6.Одилов, 9.Ҳамроев, 10.Жавлон Аноров, 13.Феруз Фахриддинов,
Панама: 12. Лондоно, 3.Хинкс, 5.Мена, 6.Ривас (С), 8.С.Перес
Захира: 1. Атенсио, 13. Виктория, 2. Браун, 4.Ж.Перес, 9. Санчес, 10. Де Леон, 11. Кастреллон, 14.Кастильо
Огоҳлантириш: Д.Ирсалиев 31, Ж.Аноров 34 — Ж.Браун 19, Э.Ривас 31
Мавзуга оид
13:45 / 15.09.2024
«Учар голландлар»га қарши кечган «отишма»дан эксклюзив фотожамланма
18:36 / 13.09.2024
Ўзбекистон мезбонлигидаги футзал бўйича ЖЧ-2024 старт арафасида: ўйинлар тақвими ва асосий маълумотлар
01:17 / 21.08.2024
Панама АҚШ томонидан молиялаштириладиган рейслар орқали мигрантларни қайтаришни бошлади
17:00 / 12.08.2024