Жамият | 20:01 / 11.09.2016
14251
1 дақиқада ўқилади

Ижтимоий тармоқда 90 ёшли Елизавета II Range Rover ҳайдаётгани тасвирланган сурат тарқалди

Интернетда Буюк Британиянинг 90 ёшли қироличаси Елизавета II Шотландиядаги Балморол ерида Range Rover автомобилини бошқараётгани тасвирланган сурат пайдо бўлди.

Унинг ёнида келини, герцогиня Кембрижскийни ҳам кўриш мумкин. Sunday Telegraph нашрида ёзилишича, улар бу вақтда ўзларини кутиб турган шаҳзода Уильям олдига, Лох-Муик кўлига йўл олишганди.

Нашрнинг ёзишича, герцогиня қироличанинг ёнида ўтирган кўйи унга меҳрибонлик билан муносабат кўрсатаётганди.

Автомобиль капотида кумушранг яккашох, яъни Шотландия рамзи туширилган. Бу йўлтанламас ортидан яна бир Range Rover ҳаракатланган.

Елизавета II Иккинчи жаҳон уруши вақтида фронт ортида санитарлар автомобиллари учун механик-ҳайдовчи сифатида тайёргарликдан ўтган. У ҳамиша автомобиль бошқаришни хуш кўрган. У Буюк Британия ҳудудидаги ҳайдовчилик гувоҳномасисиз йўлларда автомобиль бошқаришига рухсат берилган ягона кишидир.

Мавзуга оид