Жаҳон | 18:43 / 12.09.2016
10668
1 дақиқада ўқилади

Зимбабве президенти ўзига қўйилган ҳайкални очиб берди

Зимбабве пойтахти Хараре шаҳрида мамлакат президенти Роберт Мугабега ўрнатилган ҳайкал очилиши маросими бўлиб ўтди. Маросимда 92 ёшли давлат раҳбари иштирок этди.

Тошдан ясалган 4 метрли ҳайкал маҳаллий ҳайкалтарош Доминик Бехуро томонидан ишланган. У давлат раҳбарини мўйлов ва кўзайнакда тасвирлаган.

Бу ҳайкал ижтимоий тармоқларда кинояларга ва танқидларга сабаб бўлди. Баъзи фойдаланувчилар президентни Суперменга қиёслашган, яна бир фикр билдирувчи эса бу ҳайкални "ҳайкалтарошлик санъати учун ҳақорат" деб атаган.

Роберт Мугабе 1980 йилдан буён мамлакатни бошқариб келмоқда. У 1997 йилгача бош вазир бўлган, кейин президентлик лавозимини алмашишларсиз эгаллаб келган. У буни мамлакатда "араб баҳори" юз бермаслиги зарурати билан изоҳлаган.

Мавзуга оид