Ўзбекистон | 18:55 / 13.09.2016
12686
1 дақиқада ўқилади

Boeing-787-Dreamliner Дубайга рейсни амалга оширади

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси 21 сентябрь куни БААнинг Дубай шаҳрига Boeing-787-Dreamliner самолёти орқали халқаро рейсни амалга оширади. Бу ҳақда авиакомпания сайтида маълум қилинган.

Авиакомпания маълумотига кўра,  Boeing-787-Dreamliner самолёти 21 сентябрь куни Тошкентдан соат 8:25да учади ва Дубайга соат 11:00да қўнади.

Ортга рейсда эса самолёт Дубайдан соат 12:24да кўтарилади ва Тошкентга соат 17:00да етиб келади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид