Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда 45 депутат сайловчилар овозини сотиб олишда айбланиб, мандатдан маҳрум этилди
Бутунхитой халқ вакиллари доимий кенгаши мамлакат шимоли-шарқидаги Ляоин вилоятидан бўлган 45 нафар депутатни мандантдан маҳрум этди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар берган.
Агентлик маълумотларига кўра, кенгаш 45 депутат сайловчиларни сотиб олиш ва порахўрликда айбланиб, мандатдан маҳрум этилиши учун овоз берган.
Бу айбловлар бўйича текширувлар ўтказилиши ҳақида хабар қилинмаган.
Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши (БХХВК) - Хитойнинг олий қонунчилик органи ҳисобланади. Бир палатали парламент ҳозирда 2987 депутатдан иборат. Парламент сессияси 1 йилда бир марта ўтказилади. Депутатлар 5 йил муддатга, кўп босқичли сайловлар орқали сайланади. Ҳозирги таркибнинг илк сессияси 2013 йилнинг 5 мартида чақирилганди.
Мавзуга оид
18:26 / 25.12.2025
“Ташаббусли бюджет”да янгиликлар. Шерикчилик тартиби белгиланди
13:29 / 25.12.2025
Депутатлар қонундан ташқари ишлатилган 41 трлн сўм харажатни “яширинча” тасдиқлаб берган
08:52 / 07.11.2025
Сўровнома: немисларни энг кўп миграция ва иқтисод ташвишлантиряпти
11:09 / 05.09.2025