Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Футзал. Ўзбекистон Колумбияга қарши ўйинда сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан чиқарди
Футзал бўйича ЖЧ—2016 доирасида «А» гуруҳининг 2-тур учрашувлари ўтказилди.
Колумбия мезбонлик қилаётган мундиалдаги иштирокини Панамага 1:3 ҳисобида мағлуб бўлиш билан бошлаган Ўзбекистон терма жамоаси 2-турда мезбонлар жамоасига қарши ўйнади ва дастлабки очкосини ишлади.

Ўзбекистонлик футзалчилар беллашувда мезбонларни мағлуб этишга яқин эди.


Аммо учрашув якунига 13 сония қолганида 3:2 ҳисобида олдинда бўлиб турган ўзбекистонликлар ҳисобни сақлаб қола олмади.

Илк турда Португалия билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган Колумбия навбатдаги очкосини олди.
2-турнинг яна бир учрашувида Португалия Панамани 9:0 ҳисобида мағлуб этган ва кейинги босқич масаласини ҳал қилган.
Гуруҳдаги 3-тур учрашувлари 17 сентябрга белгиланган. Учинчи турда Панама-Колумбия ва Ўзбекистон-Португалия баҳси ўтказилади.
Футзал бўйича Жаҳон чемпионати, «А» гуруҳи, 2-тур
Колумбия - Ўзбекистон
Голлар: Абрил (17'45''), Анхелотт Каро (37'03'', 39'47'') — Жавлон Аноров (4'39''), Дилшод Ирсалиев (14'25''), Нодир Элибоев (28'43'')
Огоҳлантиришлар: Йефри (21), Ортис (16), Абрил (16)
Колумбия: 1.Наньез, 6.Сиерра, 8.Абрил, 10.Анхеллот, 14.Андрес Рейес.
Захира: 12.Мехиа, 2.Ортис, 3.Сунига, 4.Еиссон, 5.Йефри, 7.Жонатан, 9.Юлиан, 11.Боливар, 13.Отеро.
Ўзбекистон: 1.Рустам Умаров, 7.Дилшод Раҳматов, 8.Фарҳод Абдумавлонов, 11.Артур Юнусов (С), 14.Константин Свиридов
Захира: 12.Акмал Ҳазратқулов, 2.Дилшод Ирсалиев, 3.Нодир Элибоев, 4.Хуршид Тожибоев, 5.Даврон Чориев, 6.Машраб Одилов, 9.Илҳомжон Ҳамроев, 10.Жавлон Аноров, 13.Феруз Фахриддинов.
Мавзуга оид
16:01 / 05.12.2025
Колумбия Конгресси жангчилар ёллаш фаолиятини тақиқлади
23:47 / 09.11.2025
Колумбия президенти Трамп ва Рубиони “уйқудаги ягуарни уйғотмаслик”ка чақирди
10:39 / 25.10.2025
АҚШ Колумбия президенти Густаво Петрога қарши санкциялар жорий қилди
12:25 / 20.10.2025