Синдзо Абэ Кубага ташриф буюрадиган биринчи Япония бош вазири бўлади
Япония бош вазири Синдзо Абэ Кубага ташриф буюрадиган биринчи Япония бош вазири бўлади. Бу ҳақда Япония ҳукумати бош котиби Ёсихидэ Суга маълум қилди.
Амалдорнинг айтишича, Абэ ташриф давомида Куба етакчиси Раул Кастро билан икки томонлама муносабатларни чуқурлаштиришни муҳокама қилади.
"Япония ҳукумати япон фирмаларига АҚШ билан дипломатик муносабатларнинг тикланишидан кейин ҳам давлат, ҳам хусусий секторларда инвестицияларнинг ажойиб объекти бўлган Кубада бўлишни кенгайтиришда ёрдам беришга умид қилмоқда", деб айтди Суга.
АҚШ ва Куба муносабатларининг яхшиланиши 2014 йил 17 декабрда эълон қилинган. 2015 йил 20 июлда икки давлатда АҚШ ва Япония элчихоналари очилганди.
2016 йил 20 март куни 88 йил ичида биринчи марта Кубага АҚШ президенти ташриф буюрди. Обамагача Кубада 1928 йилда АҚШнинг 30-президенти Калвин Кулиж бўлган.
Мавзуга оид
19:55 / 11.11.2024
Японияда Ишиба ҳукуматининг янги таркиби тасдиқланди
17:59 / 11.11.2024
Япониянинг асосий метеорологик сунъий йўлдоши ишдан чиқди
14:18 / 11.11.2024
Кубада блэкаут сабабли норозилик намойишига чиққанларга қарши иш очилди
23:27 / 10.11.2024