Америкалик олимлар семизлик генини топишди
Американинг Бэйлор тиббиёт коллежи ва Виржиния Политехника университети олимлари сичқонларнинг мия ҳужайрасида семизликка сабаб бўлувчи генни аниқлашди. Мазкур генни ўчириб қўйиш ортиқча вазндан халос бўлишга ёрдам беради. Тадқиқотчиларнинг шу мавзудаги мақоласи Cell Reports журналида чоп этилди.
Ёғ миқдори юқори бўлган парҳез мия фаоллигини ўзгартиради, бунинг натижасида организмнинг семизликка мойиллиги ортади. Бироқ бунинг қай тариқа содир бўлиши номаълум эди.
Олимлар организмнинг турли жойларида, шу жумладан сичқонларнинг бош миясидаги Rap1генининг фаоллигини ўрганиб чиқишди. Rap1хотира шаклланиши ва таълим олиш жараёнида иштирок этади, бироқ тадқиқотчиларни унинг энергетик мувозанатни таъминлашдаги роли қизиқтирарди. Бир гуруҳда улар гипоталамус – мия соҳасидаги нейронлар гуруҳидаги геннинг фаоллигини блоклаб қўйишди, у организмнинг гормонал ва асаб тизимилари фаолиятини назорат қилади. Шундан сўнг кемирувчиларни ёғ миқдори юқори бўлган егуликлар билан боқишган.
Rap1 гени “ўчирилган” сичқонлар назорат гуруҳидаги кемирувчиларга қараганда камроқ вазн тўплашган. Олимлар генетик жиҳатдан “ўзгартирилган” кемирувчилар кам озиқлангани, уларнинг организми эса тўпланган ёғни парчалаб ташлашини аниқлашди. Гипоталамус очлик ҳиссини камайтирувчи РОМС гормонини катта миқдорда, иштаҳани очувчи NPY ва AGRP гормонларини эса – кам миқдорда ишлаб чиқарган.
Тадқиқот натижалари олимларга семизликни даволашнинг янги усулларини ишлаб чиқишда ёрдам беради.
Мавзуга оид
15:52 / 16.11.2024
Америкалик олимлар биоорганизмларнинг “учинчи ҳолати”ни аниқлади
15:12 / 16.11.2024
Уйқу тўғри қарор қабул қилишга ёрдам беради — тадқиқот
15:46 / 14.11.2024
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
19:30 / 12.11.2024