Жаҳон | 23:23 / 15.09.2016
7515
1 дақиқада ўқилади

Августда Италияга денгиз орқали 23 минг муҳожир етиб келган

Фото: © AP

Италия ҳанузгача "миграцион босим" остида қолмоқда. Август ойининг ўзида бу давлатга 23 минг муҳожир етиб келган, деб Европа Иттифоқининг ташқи чегаралар хавфсизлиги агентлиги маълумотларини келтирмоқда RaiNews24 телеканали.    

Ўрта Ер денгизи орқали Италияга келаётганларнинг катта қисми нигерияликлар, эритреяликлар ва бангладешликлардир.

Жорий йилнинг 8 ойи ичида денгиз орқали Италияга келганлар сони 117 минг 900 кишига етган. Бу ўтган йилдаги кўрсаткичлар билан деярли бир хил.

Европага тушишни истаётган ноқонуний муҳожирлар ҳануз кўпроқ Ливиядан қайиқларда жўнатилмоқда. 

 

Мавзуга оид