Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путиннинг ёрдамчиси: Украина 2014 йилдан буён МДҲ аъзолиги бадалларини тўламаяпти
Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилдики, Украина 2014 йилдан буён МДҲ аъзолиги учун бадалларни тўламай келмоқда ва ташкилотнинг маросимларида деярли иштирок этмаяпти. Лекин давлатнинг МДҲдан чиқиши масаласи яқин вақтлар ичида кўриб чиқилиши режалаштирилмаган. Бу ҳақда РИА Новости хабар тарқатди.
«Улар... МДҲ фаолиятида деярли иштирок этмаяпти... ва тўловлар ҳам берилмаяпти», — деган у Украина ҳақида.
Шу билан бирга у Украина бу ташкилот сафида қолиши икки томон учун ҳам манфаатли эканини қайд этиб ўтган.
У Украинани тўловлар берилмагани учун ташкилот сафидан чиқариб юбориш масаласи кўриб чиқилмаётгани, агар бу масала кўтарилса, бу ҳақда расман маълум қилинишини айтиб, Грузия ташкилот таркибидан чиққанида бу ҳақида расман эълон қилинганини эслатиб ўтган.
МДҲнинг юбилей саммити 16-17 сентябрь кунлари давомида Бишкек шаҳрида бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
09:55
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
20:55 / 23.06.2026
Украина Қримни материк билан боғловчи кўприклардан бирини вайрон қилди
10:30 / 23.06.2026