Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Журналистлар: Украина урушида камида 227 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлган
Россиянинг Украинага қарши бошлаган кенг кўламли уруши давомида камида 227 минг 680 нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлган. Бу ҳақда «Медиазона» ва BBC Рус хизмати журналистлари кўнгиллилар гуруҳи билан ҳамкорликда очиқ манбалар асосида олиб борган ҳисоб-китоблари натижаларида маълум қилди.
Маълумотларга кўра, уруш бошланганидан буён 1577 кун ўтган. Журналистлар қайд этишича, мазкур уруш давомийлиги жиҳатидан ҳам Совет Иттифоқининг Иккинчи жаҳон урушидаги иштироки, ҳам Биринчи жаҳон урушидан ошиб кетган.
Ҳалок бўлганлар орасида энг катта улушни шартнома асосида ёки кўнгилли сифатида фронтга жалб этилганлар ташкил қилади. Улар сони 83 минг 384 нафарга етган. Шунингдек, 25 минг 662 нафар собиқ маҳкум ва 19 минг 149 нафар сафарбар этилган фуқаронинг ҳалок бўлгани тасдиқланган.
Тадқиқот муаллифлари Россия армияси ва бошқа куч тузилмалари таркибида хизмат қилган 7,2 мингдан ортиқ офицернинг ўлими ҳақида ҳам маълумот тўплаган. Улар орасида 15 нафар генерал бор. Жумладан, беш нафар генерал-лейтенант, етти нафар генерал-майор, икки нафар захирадаги генерал ва Россияга қочиб ўтган бир нафар Украина Хавфсизлик хизмати генерали ҳам ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилган.
Тасдиқланган йўқотишлар сони бўйича Россиянинг Бошқирдистон ва Татарстан республикалари етакчилик қилмоқда.
Таҳлилчиларнинг қайд этишича, Россия армиясининг йўқотишлари ҳар йили ошиб бормоқда. Хусусан, 2023 ва 2024 йиллардаги қурбонлар сони аввалги йилларга нисбатан камида икки баробар кўпайган. Энг юқори кўрсаткичлар одатда декабр ойига тўғри келган бўлса, ёз ойларида нисбатан пасайиш кузатилган.
Шу билан бирга, ҳалок бўлганлар орасида офицерлар улуши камайиб бормоқда. Агар урушнинг дастлабки босқичида улар умумий йўқотишларнинг 10 фоизигача бўлган бўлса, 2024 йил охирига келиб бу кўрсаткич 2–3 фоизга тушган. Мутахассислар буни жанглар тактикаси ўзгариши ва фронтга жалб қилинаётган оддий аскарлар сонининг кўпайиши билан изоҳламоқда.
«Медиазона» ва «Медуза» нашрлари мерос ишлари реестри маълумотлари асосида олиб борган алоҳида ҳисоб-китобларга кўра эса, Украинадаги урушда ҳалок бўлган россиялик ҳарбийлар сони тахминан 352 минг нафарга етган бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
08:55
Россияда бензин сотувига чекловлар кенгаймоқда
22:50 / 22.06.2026
Россияда 8 ёшли қаҳрамон Хизир Дербичевнинг жасади топилди
21:39 / 22.06.2026
Россияда мигрантларнинг пул ўтказмаларидан комиссия ундириш таклиф этилди
16:13 / 22.06.2026