Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда “Полиграфия ва қадоқлаш – O’ZBEKinPRINT – O’ZuPACK – 2016” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди
Тошкентда “Полиграфия ва қадоқлаш – O’ZBEKinPRINT – O’ZuPACK – 2016” ҳамда “Кимё ва пластмасса саноати – Chemie & Plastex Uzbekistan – 2016” халқаро кўргазмалари бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ва “ITE Uzbekistan” компанияси ҳамкорлигида ташкил этилган кўргазмаларда турли мамлакатлардан элликдан ортиқ компания қатнашди.
“Полиграфия ва қадоқлаш – O’ZBEKinPRINT – O’ZuPACK – 2016” ўн саккизинчи халқаро кўргазмасида тармоқдаги энг сўнгги ютуқлар намойиш қилинди. Босма маҳсулотлар тайёрлаш учун ихчам технологиялар, йирик чоп этиш ускуналари, иккиламчи материаллар, буёқ маҳсулотлари ҳамда компанияларнинг дастурий маҳсулотлари кўпчиликда қизиқиш уйғотди. Иштирокчи компаниялар босма маҳсулотларга бўлган буюртмаларни кичик, ўрта ва оммавий тиражда тайёрлаб беради. Бу миллий иқтисодиётнинг турли тармоқларидаги йирик саноат объектлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун жуда қулайдир.
Бу борадаги ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида Ўзбекистонда 2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришда тузилмавий ўзгаришлар, модернизация ва диверсификациялашни таъминлашга қаратилган лойиҳалар бўйича 410 дан зиёд янги корхона ташкил этиш ҳамда 450 дан ортиқ корхонани модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш мўлжалланмоқда.
“Кимё ва пластмасса саноати – Chemie & Plastex Uzbekistan – 2016” халқаро кўргазмасида таклиф этилган маҳсулотлар ва ускуналар ўзига хослиги билан алоҳида аҳамиятга эга. Зеро, пластмассалар ва полимерлар индустрияси йил сайин мавқеини мустаҳкамлаб бормоқда. Чунки пластмасса қимматбаҳо металлар, бетон ва ёғоч конструкциялар, пўлат ўрнини босиб, материалларни тежаш, таннархни арзонлаштиришда қўл келади.
Кўргазмаларда Германия, Хитой, Корея Республикаси, Тайван, Ҳиндистон ва бошқа давлатлардан йирик компаниялар ўз маҳсулотлари, хизматлари билан иштирок этди.
Мавзуга оид
14:23 / 25.02.2026
Украинадаги урушнинг 4 йиллиги муносабати билан Тошкентда кўргазма очилди
10:46 / 13.10.2025
Ўзбекистон Осакадаги бутунжаҳон кўргазмасида олтин медални олди
11:05 / 29.05.2025
Шарқ санъатидан метафизикагача: “Оламлар орасидаги нур” кўргазмасида нималар намойиш этилмоқда?
09:38 / 26.04.2025