Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британия айрим йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жазони қатъийлаштиради
Буюк Британия ҳукумати мамлакат йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартиш киритишни режалаштираяпти. Хусусан, автомобилни бошқариш вақтида мобиль телефондан фойдаланганлик учун жазо кучайтирилади. "Би-би-си" телекомпаниясининг хабар қилишича, 2017 йилдан кучга кирувчи янги талабга кўра, мобиль телефондан фойдаланганлик учун 200 фунт стерлинг (260 доллар) пуллик жарима ва 6 жарима бали қўйиш кўзда тутилган.
Уч йил мобайнида 12 балл тўпланса, амалдаги тизимга мувофиқ, ҳайдовчилик гувоҳномаси тортиб олинади. Бунда, такрорий қоидабузарликда пулли жарима миқдори 1 минг фунт (1,3 минг доллар)гача ортиши мумкин. Бугунги кунда, телефонда гаплашиб кетаётган ёки чорраҳада мобиль қурилмадан фойдаланаётган ҳайдовчига 100-130 фунт жарима (130-170 доллар) ва 3 жарима бали белгиланади.
Ҳайдовчилик гувоҳномасини олганига 2 йилча бўлган янги ҳайдовчилар учун 6 баллик жарима, машина рулига ўтириш ҳуқуқидан маҳрум бўлишини англаади. Улар, янги гувоҳнома олиш учун қайта имтиҳон топширишлари керак бўлади.
Бирлашган қироллик транспорт вазирлигига кўра, янгиланган қоидалар келаси йилнинг биринчи ярим йиллигида кучга кириши керак.
Расмий маълумотларга кўра, автомобилини бошқариш чоғида мобиль телефондан фойдаланган ҳайдовчилар иштирокида 492 та ЙТҲ рўй берган, уларда 21 киши ҳаётдан кўз юмган.
Мавзуга оид
10:45 / 17.06.2026
Муддати ўтган маҳсулотларни сотганлик учун жарималар оширилиши мумкин
09:30 / 17.06.2026
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
14:23 / 15.06.2026