Жаҳон | 15:29 / 17.09.2016
18275
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида икки давлат чегарасини белгилаш масаласида жараён бошланди

Қирғизистон ва Тожикистон яқин кунларда икки мамлакат  ўртасидаги давлат чегарасини белгилаш ишларини давом эттиришади. Бу ҳақида 17 сентябрь куни Бишкекда бўлиб ўтган Қирғизистон вазирлар маҳкамаси бош вазир ўринбосари Жениш Раззоқовнинг Тожикистон бош вазир ўринбосари Азим Иброҳим билан ўтказган учрашуви натижаларига кўра, Қирғизистон ҳукуматининг матбуот хизмати маълум қилди

Манбага кўра, Азим Иброҳим Бишкекка тожик делегацияси таркибида МДҲ давлат раҳбарларининг 16 сентябрь куни бўлиб ўтган Кенгаш мажлисида иштирок этиш учун ташриф буюрган. Раззоқовнинг тожикистонлик ҳамкасби билан ўтказган учрашуви давомида икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш масалалари, хусусан савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, шунингдек қирғиз-тожик чегарасининг делимитацияси ва демаркацияси муҳокама қилинган. 

Қирғизистон ва Тожикистон чегарасининг узунлиги тахминан 970 километрни ташкил қилади, чегара ҳудудининг ярми мувофиқлаштирилмаган. Томонлар шу пайтгача баҳсли ҳудудлар бўйича бир тўхтамга кела олишмаган.

Мавзуга оид