Путин: МДҲни тўлақонли халқаро ташкилот сифатида сақлаб қолиш керак
МДҲни тўлақонли халқаро ташкилот сифатида сақлаб қолиш лозим, бунга деярли барча Ҳамдўстлик давлатлари етакчиларининг ишончи комил. Бу ҳақида Россия президенти Владимир Путин Қирғизистонга амалга оширган ташрифи якуни бўйича журналистларга маълум қилди.
"МДҲ саммитининг 25 йиллигига биз (Ҳамдўстлик мамлакатлари) МДҲни тўлақонли халқаро ташкилот сифатида сақлаб қолиш зарурлигига доир якдиллик билан ёндашдик. Бундан ташқари, барча, шу жумладан мен ҳам МДҲдаги параллель тузилмалар ҳеч нарсага олиб келмайди, деб ҳисоблайман. Олдинга қараб ҳаракатланишга ҳалақит бераётган ҳамма нарса мамлакатларимиз қаршисида турган аниқ бир муаммони ҳал қилишга йўналтирувчи бошқа бир шаклга эга бўлиши керак", - деди Путин.
Мавзуга оид
17:01 / 08.11.2024
Туркий давлатлар ташкилотининг янги байроғи қабул қилинди
14:04 / 08.11.2024
МДҲ давлатлари 2030 йилгача ҳарбий ҳамкорлик концепциясини ишлаб чиқади
17:21 / 06.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида 8 та ҳужжат имзоланди
17:05 / 04.11.2024