Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суриялик селфи олаётганда ўзи ва дўстларини тасодифан портлатиб юборди
Интернетда Сурия озод армияси (Сурия президенти Башар Асад ҳукуматига мухолиф гуруҳ) жангчиси дея эҳтимол қилинаётган кимса селфига тушиш вақтида ўзини ва дўстларини тасодифан портлатиб юборгани видеоси чоп этилди. Бу ҳақда The Daily Mail нашри хабар бермоқда.
Видеода 8 эркак бир хонада ўтириб, караоке куйлаётгани, улар олдида қуроллари борлигини кўриш мумкин. Шу пайт улардан бири дўстлари билан вақти чоғлиқ онларини телефони ёрдамида суратга олмоқчи бўлган. У керакли ҳолатни эгаллаб, телефон тугмасини босганда хонада портлаш юз берган.
Кўринишича, эркак ишлатган телефон орқали портловчи қурилмани ишга тушириш режалаштирилган. Шунинг учун телефон тугмасини босиш портловчи қурилманинг портлашига олиб келган.
Мавзуга оид
22:54 / 25.04.2026
Суриянинг янги ҳукумати Россияни Хмеймим авиабазасидан чиқариб юбормоқчи
19:47 / 18.04.2026
Россияда чиқинди юклаш пайтида юз берган портлаш оқибатида ўзбекистонлик эркак ҳалок бўлди
11:15 / 17.04.2026
АҚШ Суриядан барча қўшинларини олиб чиқди
09:27 / 07.04.2026