Жамият | 07:53 / 18.09.2016
5137
1 дақиқада ўқилади

АҚШда автобус иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисасида 4 киши ҳалок бўлди

АҚШнинг Шимолий Каролина штатида автобус иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисасида 4 киши ҳалок бўлди ва 40 дан кўпроқ одам жароҳат олди. Бу ҳақда WRAL телеканали хабар бермоқда.  

Автобусда маҳаллий талабалар футбол жамоаси ўйинчилари бўлган.

Таъкидланишича, ЙТҲга автобус шинасининг ёрилиши сабаб бўлиши мумкин. Воқеа жойидан олинган суратларда автобуснинг ён томони буткул деформацияга учрагани, жароҳатланганлар ерда ётганини кўриш мумкин бўлган. 

Автобусда Ramah Juco академияси талабалари бўлган, улар Парк Лейк Рим шаҳрида бўлиб ўтадиган футбол учрашувига кетаётган бўлганлар.

 

Мавзуга оид