Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ вице-президенти Ҳўрмуз бўғози блокадаси очилганини эълон қилди
АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнснинг айтишича, АҚШ ҳарбий-денгиз флоти Эрон портларига ўндан ортиқ кемаларни киритган ва шу тариқа урушни тугатиш бўйича келишувларни бажариш доирасида блокадани амалда бекор қилган. Бу ҳақда у Оқ уйда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
Associated Press нашрининг ёзишича, Вэнснинг сўзларига кўра, энди Ҳўрмуз бўғози орқали кўпроқ нефть ўтмоқда ва 17 июнь куни кечқурун бу бўғоз орқали 12,5 миллион баррелдан ортиқ нефть ўтган. Вице-президент буни АҚШ томонидан келишувнинг ҳарбий қисмини бажариш деб атади ва келишув Эронга ҳаддан ташқари хайрихоҳ эканлиги ҳақидаги танқидни рад этди.
Вэнс, шунингдек, Исроилдаги келишув танқидчиларини кескин қоралаб, уларни «минтақада қолган ягона кучли иттифоқчига ҳужум қилмасликка» чақирди. У Исроил ҳукумати вакилларини танқид қилиб, Доналд Трамп ҳозирда Исроилга хайрихоҳ бўлган ягона жаҳон етакчиси эканини айтди. Вице-президентнинг қўшимча қилишича, у Эрон келишуви бўйича музокаралар олиб бориш учун Швейцарияга боришни режалаштирмоқда, бироқ бу қачон содир бўлишини ҳали билмайди. Илгари у Эроннинг юқори даражада бойитилган уран захираларини камайтириш ва Ҳўрмуз бўғози орқали танкерлар қатновини тиклашни назарда тутувчи келишувни амалга ошириш бўйича музокараларга раҳбарлик қилиши кутилган эди.
Келишув ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ тўхтатишни назарда тутади ва Эрон ядровий дастури бўйича якуний келишувни ишлаб чиқиш учун 60 кунлик музокаралар даврини бошлайди, гарчи Трамп зарбаларни қайта бошлаш имкониятини ўзида сақлаб қолган бўлса-да. Битим шартларига кўра, Америка-Исроил коалицияси зарбаларидан сўнг вайроналар остида қолиб кетган деб ҳисобланган Эроннинг юқори даражада бойитилган уран захираси камида халқаро назорат остида суюлтирилиши керак, Эрон эса ядро қуролини сотиб олмаслик ва ишлаб чиқмаслик мажбуриятини олди - бу мажбуриятни мамлакат аввал ҳам олган эди.
АҚШ президенти ва вице-президент ўтган ҳафта Эрон расмийлари билан ўзаро англашув меморандумини имзолаган, расмий имзолаш маросими эса Швейцарияда бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
21:12 / 18.06.2026
Нефть нархи АҚШ ва Эрон уруши бошланганидан бери энг паст даражага тушди
14:15 / 18.06.2026
Ливанга яна ҳужум бўлса, келишув тақдири сўроқ остида қолади – Умрбек Юсупов
13:35 / 18.06.2026
АҚШ-Эрон президентлари ўзаро англашув меморандумини имзолади
10:00 / 18.06.2026