Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нефть нархи АҚШ ва Эрон уруши бошланганидан бери энг паст даражага тушди
Нефть нархи АҚШ ва Исроил Эронга зарба бера бошлаганидан кейинги биринчи савдо куни - 2 мартдан бери энг паст даражага тушди.
18 июнь куни Лондоннинг ICE Futures биржасида Brent нефтининг август фьючерслари нархи 3,51% га тушиб, бир баррель учун 76,76 долларни ташкил этди. Бу ҳақда РБК хабар берди.
Нефть нархи АҚШ ва Исроил Эронга зарба бера бошлаганидан кейинги биринчи савдо куни - 2 мартдан бери энг паст даражага тушди.
IG таҳлилчиси Тони Сикамор Reuters билан суҳбатда бозор Эрон нефтининг кутилганидан тезроқ бозорга қайтишига умид қила бошлагани сабабли нархлар пасайиши давом этганини таъкидлади.
18 июнь куни Эрон ва АҚШ ўзаро англашув меморандумини имзолади, унда можарони тугатиш бўйича дастлабки келишувлар белгиланган. Ҳужжат 14 банддан иборат бўлиб, улар орасида барча жабҳаларда ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш, Эронга қарши ҳарбий-денгиз қамали ва санкцияларни бекор қилиш, Ҳўрмуз бўғозини очиш ва Теҳрон томонидан ядро қуролини ишлаб чиқишдан воз кечиш ва бошқалар бор.
NBC News маълумотларига кўра, 19 июнь куни Швейцарияда учрашув бўлиб ўтади - АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс якуний келишув бўйича дастлабки алоқаларни бошлаш учун у ерга боради; шундан сўнг 60 кунлик музокаралар даври бошланади.