Жаҳон | 12:21 / 18.09.2016
5243
2 дақиқада ўқилади

Меркель миграция билан боғлиқ "Биз уддалаймиз" шиоридан воз кечмоқчи

Фото: ATF

Германия канцлери Ангела Меркель бир йил аввал Германияга юз минглаб қочқинларнинг қабул қилинишига изоҳ бериб, "Биз уддалаймиз" деб айтган сўзларидан воз кечишни истамоқда. 

"Баъзида бу ибора бўрттириб юборилгандек, унда жуда кўп мавҳумлик бордек туюлади. Шунчалик кўпки, мен уни такрорламасликни истардим, у жуда кучсиз шиорга, деярли бўм-бўш формулага айланди", деб айтди Меркель WirtschaftsWoche нашрига берган интервьюсида. 

Август охирида канцлер унинг ибораси "адолатли ва тўғри бўлиши" ва кўп нарсани қилишга муваффақ бўлиш мумкинлиги ҳақида гапириб ўтганди.

Айни вақтда Европа биринчи навбатда Яқин Шарқ ва Шимолий Африка давлатларидаги қуролли ихтилофлар ва иқтисодий муаммолар сабабли юзага келган, Иккинчи жаҳон уруши вақтидан бери энг жиддий миграция инқирозини бошдан кечирмоқда. Европа Иттифоқининг Frontex агентлиги маълумотларига кўра, 2015 йилда Европа Иттифоқига 1,8 млн муҳожир келган. 

Германия ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2015 йилда Германиянинг ўзига 1 млн дан кўпроқ қочқин келган. 

Мавзуга оид