Жамият | 11:21 / 18.09.2016
6232
1 дақиқада ўқилади

Пекинда аэропорт учиш-қўниш йўлагини тўсиб қўйган жуфтлик қўлга олинди

Пекин шаҳри полицияси шаҳардаги аэропортнинг учиш-қўниш йўлагини тўсиб қўйган 2 йўловчини воқеадан 5 кун ўтиб қўлга олди. Бу ҳақда  China Daily хабар тарқатган.

Воқеа ўтган ҳафтанинг сешанба кунида "Шоуду" халқаро аэропортида рўй берган. Air China авиакомпаниясининг Пекиндан Шанхайга учиши керак бўлган самолёти ушбу ҳодиса туфайли 20 дақиқа кечиккан. Самолётга улгурмаган 2 йўловчи экипаж талабларини бажаришни истамаган ва полициячилар етиб келмасидан ҳудудни тарк этишган.

Улар самолётга чиқиш вақтидан хабардор бўлишмагани учун кечикканлари ҳақида айтишган.

Лекин нашрнинг қайд этишича, уларнинг бу сўзлари ёлғон, уларнинг қўлида вақт аниқ белгиланган талон бўлган, қолаверса, аэропортнинг махсус хизмати буни доимий равишда эслатиб турган.

Хитой қонунларига кўра, бундай ҳаракат учун 10 кунгача қамоқ жазоси ва 500 юань (75 доллар) жарима қўлланади.

Мавзуга оид