Спорт | 21:12 / 18.09.2016
4947
1 дақиқада ўқилади

Росберг "Формула-1"нинг Сингапур Гран-присини ютди ва етакчиликни қўлга олди

"Мерседес" жамоасининг пойгачиси, немис Нико Росберг "Формула-1" автопойгасининг 15-босқичи –  Сингапур Гран-приси ғолиби бўлди. Бу пойга Росберг учун "Формула-1"даги 200-пойга бўлди.

2-ўринни "Ред Булл" пойгачиси Даниэль Риккьярдо эгаллади. Маррага учинчи бўлиб "Мерседес"нинг яна бир пойгачиси – британиялик Льюис Хэмилтон етиб келди.

Пойга етакчиси Хэмилтондан 2 очко ортда қолаётган Росберг ушбу ғалабасидан кейин умумий ҳисобда 1-ўринга чиқиб олди. Энди унинг ҳисобида 273 очко, Хэмилтонда эса 265 очко бўлди. 3-ўринни эса 179 очко билан Риккьярдо эгалламоқда.

Пойганинг кейинги босқичи 30 сенятбрдан 2 октябргача Малайзияда бўлиб ўтади.

 

Мавзуга оид