Жаҳон | 09:30 / 18.09.2016
10418
1 дақиқада ўқилади

WT: Демократлар АҚШ президенти сайловларигача Клинтонни Сандерсга алмаштиришмоқчи

АҚШ Демократик партиясининг кўпчилик тарафдорлари АҚШ президенти сайловларида Хиллари Клинтонни агар унинг соғлиғи талаб қилса Бенни Сандерсга алмаштиришни айтишмоқда. Бу ҳақда Rasmussen Reports таҳлилий маркази томонидан ўтказилган сўровномага иқтибос келтирган ҳолда The Washington Times нашри хабар бермоқда. 

Экспертлар америкалик демократларга агар Клинтон билан "кутилмаган ҳолат" юз берса ва у президентлик курсиси учун курашдан воз кечса, унда унинг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги ҳақида савол беришган.

Сўралганлардан 48 фоизи бундай вазият юз берса, Клинтоннинг партия ичидаги рақиби Берни Сандерс номзодини афзал кўришларини айтишган. Сўралганларнинг 22 фоизи Клинтоннинг АҚШ вице-президенти Жо Байден билан, 14 фоизи эса Виржиния штати сенатори Тим Кейн билан алмаштирилиши истагини билдиришган.

Охирги вақтларда АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтоннинг соғлиғида муаммолар кузатилмоқда.

Мавзуга оид