Жаҳон | 07:20 / 19.09.2016
9508
1 дақиқада ўқилади

Нью-Йорк ва Нью-Жерсида портлаган бомбалар бир одам томонидан тайёрлангани маълум бўлди

18 сентябрда Нью-Йорк ва Нью-Жерсида портлаган портловчи қурилмалар бир одам томонидан тайёрланган бўлган, деб хабар бермоқда ҳуқуқ-тартибот муассасаларидаги манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Fox News телеканали. 

Телеканал бошқа қўшимча маълумот келтирилмаган.

Нью-Йорк полицияси комиссари Жеймс О'Нилнинг айтишича, икки портлаш бир-бири билан боғлиқ.

"Мен портлаган бомба борлиги, бироқ ҳеч ким қўлга олинмаганидан хавотирланмоқдаман", деб айтди О'Нил.

Нью-Йоркнинг Манхэттен туманидаги портлаш оқибатида 25 киши жароҳат олган. Нью-Жерсида хайрия марафони олдидан қўлбола портловчи қурилма портлаган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид