Жаҳон | 17:29 / 19.09.2016
7239
1 дақиқада ўқилади

Нью-Йоркдаги портлаш бўйича айбланувчилардан бирининг номи айтилди

17 сентябрь куни Нью-Йоркнинг Манхэттен даҳасида юз берган портлаш бўйича илк айбланувчи номи маълум қилинди. Бу ҳақда шаҳар мэри Билл Де Блазиога асосланиб, Sputnik хабар тарқатган.

Мэрнинг сўзларига кўра, ҳужум ташкилотчилигида АҚШ фуқароси бўлган 28 ёшли Аҳмаж Хон Раҳами айбланмоқда.

Бундан олдинроқ, 17 сентябрь куни Нью-Йорк ва Нью-Жерсидаги ҳужумлар битта гуруҳ томонидан ташкил этилгани ҳақида тахмин берилганди.

Эслатиб ўтамиз, 17 сентябрь куни Нью-Жерсида хайрия марафони арафасида портлаш рўй берди.

18 сентябрга ўтар кечаси Манхэттен марказидаги Челси кварталида портлаш юз берди. Ҳодиса оқибатида 29 киши жабрланди.

Бугун Нью-Жерсидаги темир йўл бекатида яна бир шубҳали буюм аниқланди ва портлатилди.

Мавзуга оид